Дўстлик олтиндан қиммат
Sheber Education·24 Маусым·Қаралды:78Жүктелді:0
ўқувчиларда дўст танлаш,чин дўстликни қадрига етиш,дўстларга ёрдам қўлини чўзиш,яхши ёмон кунда дўст билан бирга бўлиш каби фазилатларни тарбиялаш.
Материал жүктеу үшін жазылым қажет
Алдын ала көру
Сатып алмас бұрын бірнеше бетін көре аласыз. Толық нұсқасы жүктегенде — жазусыз, сызықсыз.
Материалдан үзінді
Синф: 3 Мавзу : Дўстлик олтиндан қиммат Мақсад: а) Илмий мақсад: Муқаддас“дўстлик” сўзининг мўъжизалар калити эканлигини ҳикматли сўзлар, шеърлар,саҳна кўринишлари орқали ёритиш. б) Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларда дўст танлаш,чин дўстликни қадрига етиш,дўстларга ёрдам қўлини чўзиш,яхши ёмон кунда дўст билан бирга бўлиш каби фазилатларни тарбиялаш. в) Ривожлантирувчи мақсад: Дўст ва душман фарқига бориш,ҳар қандай вазиятда одамлар билан тил топиша олиш,дўстлашиш каби фазилатларини ривожлантириш. Усули: суҳбат,фикр-талаш,тушунтириш. Жиҳози: слайд ишланмаси, буклетлар,мақоллар ёзилган плакатлар. Тадбирнинг бориши. I .Ташкилий қисм Психологик тайёргарлик.Музика садоси янграйди.
1-бошловчи: Саломдан бошланур ҳурмат эҳтиром, Саломдир дунёда энг ширин калом. Эй, азиз меҳмонлар, доно устозлар, Аввал сизларга салом-ассалом! 2-бошловчи: Сўзимнинг боши салом Ишбошидир интизом Меҳмонларга чин дилдан Деймиз салом ассалом! 1-бошловчи: Ассалому алайкум азиз меҳмонлар.Барчангиз бугунги “Дўстлик олтиндан қиммат” деб номланган тарбиявий тадбиримизга хуш келибсиз. 2-бошловчи: Дўстлик! Бу сўз тоғлардан азим, тўфонлардан қудратли, қуёш янглиғ туйғудир. Дўстлик билан ҳар қандай офатни даф қилиш, ҳар қандай ёвни маҳв этиш, ҳар қандай тўсиқни янчиб ўтиш мумкин. Дўстлик бор ерда ҳар қандай оғир енгил, мушкуллар осон бўлади, ҳал этилмаган муаммо қолмайди. 1-бошловчи: Дўстлик инсонияг хаётида хамма вақг туганмас хазина, буюк куч, қимматбаҳо тортиқ сифатда қадрланиб келинган. Қуръони Каримда ва Ҳадиси Шарифларда ҳам дўстлик ва иноклик қариндош-уруғлар, ака-укалар ва қўни-қўшниларнинг буюк фазилати ҳисобланган.
2-бошловчи : Дунё сафоси билан, дўст вафоси билан гўзал, дейди халқимиз. Сохта дўст бамисоли соя, қуёшли кунда ундан қочиб қутулолмайсан, булутли кунда ахтариб тополмайсан. Дўстликнинг узилмас ришталари: мехр, иймон, диёнат ва виждон уйғунлигидир
Ўқувчи: Дил — унингдардиға тўлса яхшидир, Бош — йўлингтупроғи бўлса яхшидир. Ғам тиғин дўст отса, унга ранжима, Ҳар нарса дўстингдан келса яхшидир. Ўқувчи: Дўсти йўқ дунёда энг ғариб одам, На давлат, на мансаб босар ўрнини. Гўёки саҳрога томган томчи нам, Қидириб топмайсан кейинча уни.
Ўқувчи: Дўстликнинг шарти бор: ажаб хат китоб, Ҳар кимса ўзича ўқийди бир-бир. Яхшилаб англасанг мисоли офтоб, У дейди: Ҳар қалбга шуъла бўлиб кир.
Қизлар ижросида рақс 1-бошловчи: Дўстлик бор ерда ҳар қандай оғир енгил, мушкуллар осон бўлади, ҳал этилмаган муаммо қолмайди.Ҳақиқий дўстлик олдида ҳатто ўлим ҳам чекинади. Саҳна кўриниши: Бир қишлоқда икки ошна яшар экан. Улар шунчалик бир- бирига қадрдон эканларки, ҳатто бир майизни ҳам ўртада баҳам кўришаркан. Бирининг оти Ҳусан, иккинчисиники Муҳаммад экан. Нима бўлиб-ди-ю, Ҳусан касал бўлиб, ўрнидан туролмайдиган бўлиб қолибди. ЁШ йигитнинг умри тугатаётганига ҳатто, ўлимнинғ ҳам ичи ачишиб, бундай дебди: «Мен ота-онангдан сенга умр сўрайман яшашинг керак». Ҳусан бу таклифга рози бўлибди. Шундан сўнг, ўлим йигитнинг отасига мурожаат қилибди: «Эй ота, севимли болангни чиндан ҳам яхши кўрсанг, умрингни озгинасини унга қарз бергин».— Ота нима дейишини билмай, пича лол туриб қолибди. Улим яна —«Уғлинг-ни яхши кўрасанми?—деб сўрабди ундан. Ота: «Яхши кўрганда қандай, керак бўлса, умримнинг ярмини ҳам ундан аямайман,»—дебди. «Ярмини эмас,— дебди ўлим,— озгинасини берсанг бўлгани. Мен уни ўзим билан бирга олиб кетмайман». Уғли учун умрини беришга рози бўлган ота ҳам бир қарорга келишдан олдин ўйланиб қолибди. Ҳар қалай, жон ширин-да! Шундан кейин ўлим Ҳусандан: «Энг яқин кишиларингд
ким қолди?»— деб сўрабди. «Муҳаммад деган бир дўстим бор», дея жавоб берибди Ҳусан. Ўлим Муҳаммаднинг олдига бориб, бор гапни айтибди. Дўстига ичи ачишган Муҳаммад сира иккиланмасдан: «Умримнинг озгинасини эмас,' дўстим учун борини ола қол»,— дебди. Бу таклиф ўлимнинг ҳам кўнглини юмшатибди. Қандай бўлмасин, Ҳусанни сақлаб қолишга қарор қилибди. Шу туфайли, ҳаётнинг олдига борибди. — Ҳаёт, сен билан биз ашаддий ёвмиз, лекин бир йигитнинг умри туфайли сенинг олдингга келдим, ўша йигитга Муҳаммад деган дўсти бутун умрини беришга ваъда қилди. Марҳамат қилгин, уларга кўпроқ умр бергин. Мен. ҳам шунга розиман,— дебди ўлим. Бу таклифга Ҳаёт рози бўлибди. Муҳаммаднинг дўстга «садоқати сабабли Ҳусанга қўшимча ҳаёт бахш этилибди. Шундай қилиб, икки дўстнинг бир-бирига бўлган садоқати ва иноқлиги ўлимни ҳам чекинтирди. 2-бошловчи: Ошнолар бўлишса чин қадрдон, Ўлимни енгишга топилар имкон, деганларича бор. -Дарҳақиқат, «Дўстлик» сўзи элда муқаддас саналиб, мўъжизалар калити, омад, бахт-саодат омили, деб аталади. 1-бошловчи Ҳақиқатан ҳам, қўшиқдек жарангдор, осмондек мусаффо, олмосдек жилоли, пўлатдек мустаҳкам, қуёш нуридек қайноқ ва ёқимли, меҳригиёдек ҳаётбахш бу сўзнинг замирида олам- олам
Ўқувчи: Дунёда дўстини топмаган одам, Саҳрога бемаҳал тушган томчи нам: Йўқолиб кетади беному нишон, На гиёҳ унади, на унади дон
Ўқувчи: Дўстликнинг қадрига етган ҳар одам, Юраги покиза ва гавҳар одам. Оламда яшайди мағрур, беармон, Дўстлари доимо жонига дармон!
Ўқувчи: Бойликни орттирмоқ мумкин албатта, Ва лекин чин дўстни топмаган одам Ё нодон, ё хасис ва ёки латта, Ғарибдек бош қўяр ерга сўнгги дам. Бош эгиб, дўстларга қилингиз таъзим, Дўстликдир дунёда давлати азим!
Сабаққа арналған ойындар
Жазылымдар
Өзіңізге ыңғайлы жазылымды таңдаңыз
1 күн
BASIC
5 ЖИ / күн
Жасанды интеллект арқылы презентация, тест құрастыру мүмкіндігі
17 Құралдар / күн
Рефлексия, кері байланыс, таймер, топқа бөлу т.б инстурменттерге доступ
5 Материал / күн
Сайттағы 106мың материалға доступ.Кез-келген файлды жүктеп алу.
15 Ойындар / күн
Жазылым бойынша ойын жасау лимиті.
1 ай
BASIC
50 ЖИ / ай
Жасанды интеллект арқылы презентация, тест құрастыру мүмкіндігі
22 Құралдар / ай
Рефлексия, кері байланыс, таймер, топқа бөлу т.б инстурменттерге доступ
100 Материал / ай
Сайттағы 106мың материалға доступ.Кез-келген файлды жүктеп алу.
100 Ойындар / ай
Жазылым бойынша ойын жасау лимиті.

