Жайнавер, тәуелсіз Қазақстаным ашық сабағы 9 сыныпқа

Sheber Education24 МаусымҚаралды:68Жүктелді:0

Материалда Қазақстан тәуелсіздігіне арналған құттықтау және мерекелік мазмұн қамтылған. Бұл материал 9 сынып оқушыларына тәуелсіздіктің маңызын түсіндіруге, ал мұғалімдерге ашық сабақ немесе тәрбие шарасын ұйымдастыруға пайдалы.

Алдын ала көру

Сатып алмас бұрын бірнеше бетін көре аласыз. Толық нұсқасы жүктегенде — жазусыз, сызықсыз.

Материалдан үзінді

Яшнайвер, Мустақил Қозоғистоним!

Энг азиз ва энг буюк байрам – халқимиз асрлар давомида орзиқиб, интиқиб кутган, ҳаётимизнинг маъно-мазмуни, онгу шууримизни тубдан ўзгартирган Мустақиллик кунининг йигирма олти йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этаман!

Ватан! Қадим-қадимлардан оташ олови сўнмай келаётган муқаддас ўчоқ! Ватан — чироғи мангу ёниқ муборак хонадон! Ватан — гоҳ кулдириб, бегоҳ йиғлатган мўъжиза қўшиқ, афсунгар наво! Ватан — она тил, ота тарих!

Ватан!… Гулдек гўдак иси келаётган бешикни эслатмаяптими, бу Сўз?! Узоқ қиш кечалари сандал атрофида жамулжам, эртанги кунлар ҳақида гурунглашаётган тугал оилани кўз олдингизга келтирмаяптими, бу Сўз?! Сарин насимларда енгилгина тўлқинланиб, кумуш юлдузлардек товланаётган буғдойзорларни ёдингизга келтирмаяптими? Тандирдан ҳозиргина узилган, тафтию ҳиди уфуриб турган бўрсилдоқ нонни хотирангизга солмаяптими, бу Сўз? Отлар дупурини, қилич-қалқонлар садосини қулоқларингизга олиб келмаяптими, бу Сўз? Ғанимнинг танидан жудо қилган, бошини қон тўлдирилган мешга солиб, мағрур сўзлаётган Тўмарис она кўз олдингизга келмаяптими: «Сенга мен эмас, менинг ҳусни жамолим эмас, ота маконим керак эди!..»

Бу Ватан азал-азалдан Турон, Мовароуннаҳр, Туркистон деб аталиб келгучи буюк макон кимларга керак бўлмади? Лекин ҳар сафар ҳар қандай ёвга: «Биз Ватан учун, шу Ватанда яшаш учун қон тўкаяпмиз, сиз душманлар эса қон тўкиш учун яшаяпсизлар. Бу Ватан шундай дахлсизки, унда асл эгалари, уни ардоқлаган, севганларгина яшай оладилар. Қон тўкканлар яшай олмайди. Ҳар бир тоши ўққа айланади, гиёҳи заҳарга, суви заққумга, ўраси чоҳга айланди!» деди ёвқур боболар.

Ҳар бир халқнинг ўз ватани ўзига азиз. Инсоният тарихини кўздан кечирганда, бирон-бир халқ туйғуларини камситмаган ҳолда айтишимиз мумкинки, ҳеч бир халқ биздек ўз киндик қони томган тупроққа эл- юрти — Ватанига меҳр-муҳаббат, ихлос, эътимод, садоқат ришталари билан боғланмаган… Азал-умрбод арпа-буғдой, жўхори, тариқ сепиб, ариқ қазиб, боғ-роғ яратиб, бирини кесса ўнини экиб, қўй-қўзи орқасидан юриб — бирини сўйса ўнини кўпайтириб, топса иморат қуриб, қора қозонини ҳалол қайнатиб келган халқ сел келадиган сойга кўприк қуриб, йўл ўртасидаги тошни четга суриб савобга, яхшиликка Тангрисига сиғингандек сиғиниб келган халқ — ёв оёқлаганда жангдан қайтмаган, алпга айланган. Зеро, Ватан бўйи — ботирлари ва шоирлари билан ўлчанади. Зеро, Ватан умри — халқ умрига тенг!

Азал азалдан ота – боболаримиз, момо – бувиларимиз Ватанимиз учун ҳатто жонларини ҳам фидо этган. Ватан сўзини тилга олар эканмиз бутун вужудимиз титроққа тўлади. Чунки, Ватан бизни вояга етказди, чунки Ватан бизнинг Онамиз, Ватан бизнинг отамиз, Ватан Оиламиз. Барча бизнинг эришган ютуқларимиз, барча омадларимиз Ватан билан боғлиқдир. Ватанни она каби муқаддас тутамиз, ота каби хурматлаймиз.

Бу йил Мустақил Қозоғистонимизнинг 26 йиллиги нишонланиш арафасида. Бу Мустақилликка эришиш осон кечмади. Қанчама - қанча халқимиз Мустақиллик йўлида бегуноҳ кетти. Бу Мустақиллик Қозоғистоннинг ўсиши, гуллаши ривожланиши демакдир. 16 декабрь... Бу кун мардлик ва жасурлик, қайғу ва ҳасрат оралаган ҳам…

Жазылымдар

Өзіңізге ыңғайлы жазылымды таңдаңыз

1 күн

BASIC

790₸
/күн

5 ЖИ / күн

Жасанды интеллект арқылы презентация, тест құрастыру мүмкіндігі

17 Құралдар / күн

Рефлексия, кері байланыс, таймер, топқа бөлу т.б инстурменттерге доступ

5 Материал / күн

Сайттағы 106мың материалға доступ.Кез-келген файлды жүктеп алу.

15 Ойындар / күн

Жазылым бойынша ойын жасау лимиті.

Тиімді

1 ай

BASIC

9 990₸
/ай

50 ЖИ / ай

Жасанды интеллект арқылы презентация, тест құрастыру мүмкіндігі

22 Құралдар / ай

Рефлексия, кері байланыс, таймер, топқа бөлу т.б инстурменттерге доступ

100 Материал / ай

Сайттағы 106мың материалға доступ.Кез-келген файлды жүктеп алу.

100 Ойындар / ай

Жазылым бойынша ойын жасау лимиті.

Реклама - жарнама

Сабаққа арналған ойындар

Сабағыңызға арналған интерактивті ойындарды жасанды интеллект арқылы құрастырыңыз! Тақырыпты жазсаңыз ойын бірден дайын болады