Әлішер Науаи туралы тәрбие сағаты, 3 сынып

Sheber Education24 МаусымҚаралды:67Жүктелді:0

Сегіз беттен тұратын тәрбие сағатында Әлішер Науаи туралы деректер ұсынылған. Материал бастауыш сынып оқушыларына арналған және 3 сыныптың сынып жетекшілеріне тұлғатану бағытындағы тәрбие жұмысын өткізуге пайдалы.

Алдын ала көру

Сатып алмас бұрын бірнеше бетін көре аласыз. Толық нұсқасы жүктегенде — жазусыз, сызықсыз.

Материалдан үзінді

“Навоий буюк даҳо”

Диана: Ассалому алайкум азиз устозлар, ота-оналар, қадрли мактабдошлар! Ҳазрат Навоий номи билан аталган илм масканининг зурриёдлари!

Умрлар бўладики тиригида ўликдир,

Умрлар бўладики, ўлган одам тирикдир.

Ҳа, шоир айтганидек, орадан олти аср ўтишига қарамай Навоий бобомиз биз билан бирга. Ўзбек адабиёти асосчиси, шоир, олим, маърифатпарвар, файласуф, мусиқашунос, давлат арбоби Низомиддин Алишер Навоий бобомизнинг 577 ёшини нишонламоқдамиз.

Айгул: Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,

Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом.

Унинг номи билан бирга битилган,

Дунё дафтарига ўзбек деган ном.

Бобомиз Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳирот шаҳрида дунёга келди. Ўткир зеҳнли Алишер болалигиданоқ билимга чанқоқлиги ва шеъриятга меҳри туфайли тенгдошлари орасида ажралиб турарди. Алишердаги улкан истеъдод ва шеъриятга бўлган тенгсиз муҳаббатни кўрган отаси Ғиёсиддин Кичкина, тоғалари, ўз даврининг таниқли шоирлари Мир Саид Қобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлар унинг тарбиясига алоҳида аҳамият берадилар.

Шамсиддин: Буюк ўзбек шоири, мутафаккири ва давлат арбоби Алишер Навоийнинг бой ва бебаҳо мероси асрлар мобайнида бизни эзгуликка, меҳр-мурувватга, тинчлик ва дўстликка даъват этиб келмоқда.

Улуғлар улуғи-устоз Навоий,

Қалбларда яшайди асрлар бўйи

Ғазалллар, туюқлар, қитьа, рубоий

Туғилган кунингиз халқларнинг тўйи.

Гулсанам:Ҳирот тупроғида вояга етган,

“Қуш тили” йўлларин мунаввар этган.

Йиллар тўзонидан соғ-омон ўтган,

Навоий бобомлар, буюк одамлар.

Ўзбек шеъриятининг порлоқ қуёши, ўзбек адабий тилини жаҳоншумул юксакларга кўтарган “Хамса” ва бошқа асарлари билан адабиёт хазинасини бойитган, шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудига 577 йил тўлди.

Шамсиддин айтади: Ҳурматли меҳмонлар! 2-“А” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган “Навоий буюк даҳо” деб номланувчи тарбиявий соатимизни томаша қилинг! Марҳамат!

Айгул айтади: Адаб булбул гуёси,

Башар руҳи зиёси,

Маҳфиратнинг даҳоси-

Улуғ бобом Навоий.

Қадиржан Навоий бобомиз ҳақида маълумот келтиради:

Алишер Навоий туркий шеъриятнинг барча жанрларида ижод қилди. У битган рубоийлари шоирни камолот даражасига кўтарди.Навоий “Хамса”сида инсонийлик, халқпарварлик, дўстлик, мамлакатни адолат билан бошқариш ғоялари, шоҳларни инсофга чавириш, айниқса, Ҳусайн Байқаро ва унинг ўғиллари орасидаги қариндошлик ришталарини мустаҳкамлаш ғояларини илгари суради. Бир сўз билан айтганда, комил инсон тушунчаси эътироф этилади.

Гулсанам айтади:

Шариатни ўйлаган,

Тариқатдан сўйлаган,

Ҳакикатни куйлаган-

Кутлуғ бобом Навоий.

“Навоий бобом” қўшиғи Билол ижросида.

Шамсиддин айтади: Дилшод билан Қазина Навоий бобомиз ҳақида маълумот келтиради: Ўзбек тили ва адабиётининг буюк даҳоси Алишер Навоий илм-маърифатни, касбу-ҳунарни кўкларга кўтариб, бу ҳақиқат нурининг ҳаётдаги ўрнини юқори баҳолади. Дарҳақиқат, Навоий туркий миллатни бир байроқ остига бирлаштирган маърифатпарвар шоирдир. Навоий асарлари эл қалбида мангу яшайди.

Қазина: Алишер Навоий 12 ёшида отасидан етим қолди ва Хуросон подшоҳи Абулқосим Бобур хизматига киради. Навоий ўзбек ва форс тилида ижод қилди. “Навоий” ва “Фоний” тахаллусини қўллади.

Диана айтади:

Чин инсонлар инсони,

Тафаккурнинг осмони-,

Адолатнинг посбони

Кутлуғ бобом Навоий.

Шеър: “Алишернинг онаси” Ибадулла Азатбек ва Нурислом

Нурислом: Билмам, қандай аёл бўлган

Алишернинг онаси.

Балки унинг ақлига ҳам

Лол қолган замонаси.

Балки унинг кўзларида

Бўлган оғир бир хаёл.

Балки ғамгин бир зотдир у

Балки шўхчан бир аёл.

И.Азатбек: Балки буюк фарзандига

Териб берган чечаклар.

Балки тунлар унга берар

Айтиб берган эртаклар.

Майлига, у ким бўлсин

Ёлғиз бир сўз маъноси:

Алишернинг онаси у

Навоийнинг онаси у.

Гулсанам айтади: Энди навбатни рақсга берсак. Покиза исмли гўзалимиз ижросида чиройли рақсни томоша қилинг.

Шамсиддин айтади: Навоий бобомизнинг ҳикматларига навбатни берсак, Бектемир билан Зийнат чақирамиз.

Бектемир: Навоий кўп ўйламасдан оғзика келганни гапириб кетаверадиган кишиларни танқид қилиб: “Оғзига келганни демак нодоннинг иши ва олдига келганини емак ҳайвоннинг иши” дейди. Демак, Навоий ҳар бир сўзни ўз ўрнида ишлатиш лозимлигини таъкидлайди.

Зийнат

Шамсиддин айтади: Ўзбек халқи ҳамиша миллати, урф-одати, қизларининг ибоси, ҳаёси билан фаҳрланиб келган. Энди навбатни иболи қизларимизга берсак. Қизлар ижросида коллектив рақс.

Шамисиддин айтади: Навоий бобомиз ҳаёти ҳақида Мақсад маълумот келтиради:

Мақсад: Навоий ўзбек классик адабиётини янги тараққиёт поғонасига кўтарган буюк сўз санъаткори, истеъдодли энциклопедист олим бўлиб етишди. Жуда қимматли асарлар яратди, илм-фан, санъат ва адабиёт аҳилларига ҳомий бўлди.

Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,

Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.

Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,

Булбулга тикандек ошён бўлмас эмиш.

Шамсиддин айтади: Навоий бобомизни қанчалик мадҳ этсак ҳам камлик қилади. Азатбек ижросида “Навоий бобом” қўшиғи тингланг, азизлар.

Шамсиддин айтади: Ҳар бир халқ ўз ўғлони билан мақтанади. Бизнинг қишлоғимизнинг ҳам мақтанишга арзугилик ўғли Иманбердиев Ҳамза акани эсга олиб, унинг ёзган қўшиқларини ўчмас меросимиз сифатида қадрлаймиз. Марҳамат, 2-“А” синф ўқувчилари ижросида “Сўзоғим” рақсини томоша қилинг. (Вальс)

Айгул айтади: Икбол китобин битган,

Кўнгил мулкин забт этган

Адли оламга етган-

Қутлуғ бобом Навоий

Навоий бобомиз ҳақида Покиза билан Амина “Алишер”шеърини айтади:

Покиза: Жаҳонки муқаддас нени кўрибди,

Барига онасан, эё қодир ҳаёт.

Беш юз йил наридан боқиб турибди

Нурли бу юзларга нуроний бир зот.

Шу буюк ўғлингни ардоқлаб дилдан,

Халқим, таъзим этсанг арзигай тамом.

Жазылымдар

Өзіңізге ыңғайлы жазылымды таңдаңыз

1 күн

BASIC

790₸
/күн

5 ЖИ / күн

Жасанды интеллект арқылы презентация, тест құрастыру мүмкіндігі

17 Құралдар / күн

Рефлексия, кері байланыс, таймер, топқа бөлу т.б инстурменттерге доступ

5 Материал / күн

Сайттағы 106мың материалға доступ.Кез-келген файлды жүктеп алу.

15 Ойындар / күн

Жазылым бойынша ойын жасау лимиті.

Тиімді

1 ай

BASIC

9 990₸
/ай

50 ЖИ / ай

Жасанды интеллект арқылы презентация, тест құрастыру мүмкіндігі

22 Құралдар / ай

Рефлексия, кері байланыс, таймер, топқа бөлу т.б инстурменттерге доступ

100 Материал / ай

Сайттағы 106мың материалға доступ.Кез-келген файлды жүктеп алу.

100 Ойындар / ай

Жазылым бойынша ойын жасау лимиті.

Реклама - жарнама

Сабаққа арналған ойындар

Сабағыңызға арналған интерактивті ойындарды жасанды интеллект арқылы құрастырыңыз! Тақырыпты жазсаңыз ойын бірден дайын болады